Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ОҒУФУРУШЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ОҒУФУРУШЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ
Бухоро

ОҒУФУРУШЛАРГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

26.06.2023 83
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2023 йил 24 январь куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди биносида, очиқ суд мажлисида судланувчи Ф.Очилов, С.Бобомуротов, У.Абдуллаев ва С.Рауповга нисбатан ҳукм ўқилди.

Иш ҳолатларига кўра, Ф.Очилов муқаддам содир этган фирибгарлик жинояти учун судланиб, суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ даврида, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш жиноятини содир этган.

Чунончи, 2022 йил 09 август кеч соат 22.20да Бобомуротов Сайфиддин Болтаевич билан бир гуруҳ бўлиб, Пешку тумани, “Янгибозор” МФЙ, Ибн-Сино кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор-Н.Н.Бахроновага тегишли ошхона олдида назорат тариқасида гиёҳвандлик моддасини сотиб олиш учун юборилган фуқаро Усмонова Юлдуз Акбаржон қизига уч дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига алоҳида-алоҳида қадоқланиб солинган соф вазни 14,41 (ўн тўрт бутун юздан қирқ бир) граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида Ю.Усмоновадан 1.500.000 сўм нақд пул олиб, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

С.Бобомуротов кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш жиноятини иштирокчиликда содир этган.

Чунончи, 2022 йил 09 август кеч соат 22.20да Очилов Фазлиддин Нажмиддинович билан бир гуруҳ бўлиб, Пешку тумани, “Янгибозор” МФЙ, Ибн-Сино кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор-Н.Н.Бахроновага тегишли ошхона олдида назорат тариқасида гиёҳвандлик моддасини сотиб олиш учун юборилган фуқаро Усмонова Юлдуз Акбаржон қизига уч дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига алоҳида-алоҳида қадоқланиб солинган соф вазни 14,41 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида Ю.Усмоновадан 1.500.000 сўм нақд пул олиб, иштирокчиликда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

У.Абдуллаев кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини қуйидаги ҳолатда содир этган.

Чунончи, у қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2022 йил  09 август куни соат 19:00да таниши Очилов Фазлиддин Нажмиддиновичга Пешку туман “Мустақиллик” МФЙдан ўтувчи йўл бўйида уч дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига алоҳида-алоҳида қадоқланиб солинган соф вазни 14,41 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 900.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган.

С.Раупов кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини қуйидаги ҳолатда содир этган.

Чунончи, у қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2022 йил  09 август куни соат 17.00да Пешку тумани, “Навбаҳор” МФЙ, Сарой қишлоғидаги қурилиши тугалланмаган уйида таниши Абдуллаев Улуғбек Ахтамовичга уч дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига алоҳида-алоҳида қадоқланиб солинган соф вазни 14,41 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 740.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган.

Суд мажлисида судланувчилар Ф.Очилов, С.Бобомуротов, У.Абдуллаев ва С.Раупов томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорларнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ, яъни судланувчи Очилов Фазлиддин Нажмиддиновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан ЖКнинг 57, 60,61-моддаларига асосан 7 йил 3 ой, судланувчи Бобомуротов Сайфиддин Болтаевичга нисбатанЎзбекистон Республикаси ЖК 28,25,273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб 4 йил, судланувчи Абдуллаев Улуғбек Ахтамовичга нисбатанЎзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг
57-моддаси қўллаб 6 йил, судланувчи Раупов Сайлиддин Салимовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ашёвий далил деб топилган 14,22 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, бир дона баклажка ва дори воситалари йўқ қилиниши белгиланган.

Лукмон Кадиров,

Бухоро вилоят суди раиси

Фаррух Икрамов,

Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси

Шерзод Камалов 26.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?