Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ҳ. Когон туманидаги “К.З.” МЧЖ раҳбари С.Р.га ўзини гўёки “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Бухоро вилоят бўлинмаси масъул ходими сифатида таништириб, МЧЖнинг “Беклар” МФЙ ҳудудидаги 50 гектарэкин ер майдонида ваколатли танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига қурилиш ишларига рухсат олиб беришини айтиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.