Бунда:
➖ стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;
➖ “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.