Бу ҳақида туман ҳокмини Умеджон Барноев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълум қилинишича, туманда 2023 йил ҳосили учун 251 та фермер хўжаликлари томонидан 5980 гектар майдонда ғалла етиштирилиб, 12.830 тонна дон топширишни режалаштирган.
Ромитанлик ғаллакорлар жорий йилнинг 17 июнь куни давлатга қарийб 13 минг тонна дон топшириб, шартномавий режани 100,1 фоизга бажарди.