Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти маданият бўйича Кенгаш эксперти Александр Рулский ҳамда Олтой давлат университети сиёсатшуноси Александр Чернов Бухоро давлат университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар БухДУ ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Жумаев билан учрашди. Учрашувнинг асосий мавзуси Бухоро вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини модернизация қилиш ҳамда бу йуналишда Россия ва Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорлик имкониятлари бўлди. Шунингдек, фан, таълим, маданият соҳасида ҳамкорлик ишлари, ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ҳамкорликка тайёр эканликларини билдириб, ёшлар сиёсатини ривожлантириш мамлакат келажаги учун муҳимлигини таъкидладилар.