Инсон, унинг шаъни, қадр-киммати ҳакида уйлаганимизда ёшлари улуғ отахон, онахонларнинг ўтмиш хотиралари тарихнинг рад этиб булмас манбаларига асосланиб ҳали ҳеч қайси жамиятда, ҳеч қачон инсон манфаатлари бу кадар улугланиб, давлат томонидан ҳимояланмаганлигининг гувохи бўламиз. Кундан-кунга чирой очиббораётган юртимиз, мехнаткаш, мард ва танти халкимиз , кузни кувонтираётган бунёдкорлик ишлари, илм-фан, иктисодиёт ва туризм борасидаги салохиятимиз, қўлга киритаётган ютукларимиз шу жаннатмакон юртга мухаббат ва яратиш иштиёкини оширади.Ок когозда кора нукта дарров кузга ташланганидай хаётимизда учраб коладиган баъзи товламачи, алдов йули билан ишонувчан кишиларнинг пул ва бойликларини узлаштириб юрган юртдошларимиз хам борлиги жамиятимизга тушган дог каби xунук куринади.
Аммо бундай кишиларнинг килмиши жазосиз колмайди. Энди фикримизнинг асоси сифатида якинда куриб тамомланган бир жиноят иши тафсилотига тўхталиб ўтайлик.
Бозоров Шокир Раҳматиллоевич (Bozorov SHokir Raxmatillovich)1976 йил 21 август куни Пешку туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали 4 нафар фарзанди отаси, маълумоти ўрта, ишламайди, муқаддам айнан фирибгарлик жинояти бўйича судланган бўлсада, яна фирибгарлик жиноятига қўл урди, яъни, у 2022 йил 24 октябрь куни қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Пешку туман “Навоий” МФЙ Аллаёр қишлоғида яшовчи Баҳронов Халилнинг яшаш уйига бориб, уни ишончига кириб, бир бош қора молини 9.000.000 сўмга сотиб олишини, пулларини эса “10” кун ичида келтириб беришини ваъда қилиб, уни ишонтириш мақсадида олдиндан (аванс) 100.000 сўм пул маблағларини бериб, бир бош қора молини алдов йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, у 2022 йил 03 ноябрь куни у ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Пешку туман Малишояк МФЙ Кўсаравон қишлоғида яшовчи Туйев Хавас Мардоновични яшаш уйига бориб, уни ишончига кириб, уч бош чорва молларини жами 67.000.000 сўмга сотиб олишини, пулларини эса 1 ой ичида келтириб беришини ваъда қилиб, уни ишонтириш мақсадида олдиндан (аванс) 100.000 сўм пул маблағларини бериб, уч бош чорва молларини алдов йўли билан қўлга киритиб, келишилган пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан жабрланувчига анча миқорда моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Бундан ташқари, у ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил 22 декабрь куни Ромитан туманидаги “Қўрғон” мол бозорида, Ромитан тумани Ромитан МФЙ Мўзадўзон қишлоғида яшовчи фуқаро Бердиев Содиқ Холмирзаевични ишончига кириб, бир бош сигир ва боласини жами 11.000.000 сўмга сотиб олишини, пулларини эса “20” кун ичида келтириб беришини ваъда қилиб, уни ишонтириш мақсадида олдиндан (аванс) 300.000 сўм пул маблағларини бериб, бир бош сигир ва боласини алдов йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчига моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, у ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил 28 январь куни Ромитан туман Ҳазортут МФЙ Ҳазортут қишлоғида яшовчи Асадов Эли Набиевични яшаш уйига бориб, уни ишончига кириб, уч бош қора молларини жами 12.000.000 сўмга сотиб олишини, пулларини эса “1” ҳафта ичида келтириб беришини ваъда қилиб, уни ишонтириш тариқасида олдиндан (аванс) 10.000 сўм пул маблағларини бериб, уч бош қора молларини алдов йўли билан қўлга киритиб, келишилган пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан жабрланувчига моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Ҳеч қандай жиноят жазосиз колмайди. Адолатли суд тизимининг саъй-харакатлари билан судланувчи Ш.Бозоровнинг килмишлари ўрганилди, у айбларига тўлиқ икрор булиб, фуқароларни алдаб, уларга тегишли молларини сўйиб тез кунларда пулини беришни айтиб, уларни алдаб, содир қилган фирибгарлик жиноятини тан олди ва чин кунгилдан пушаймонлигини билдирди.
Суд, судланувчи А.Бозоровга нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама килиб, жабрланувчиларнинг моддий даъвоси борлигини, етказилган зарарлар қопланмаганлигини эътиборга олиб, Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди 20.04.2023 йилдаги ҳукмига кўра уни Жиноят кодекси 168-модда 3-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш билан биргаликда судланувчи Ш.Бозоровдан жабрланувчи Х.Тўйев фойдасига 66.900.000 сўм, жабрланувчи Х.Бахронов фойдасига 1.500.000 сўм, жабрланувчи С.Бердиев фойдасига 5.720.000 сўм ва жабрланувчи Э.Асадов фойдасига 11.990.000 сўм ундириш белгилади.
“Бирни куриб фикр кил, бирни куриб шукур кил”-дейди доно халкимиз.Чунки бир кишининг килган хатоси минглаб кишиларга сабоқ бўлиши албатта тайин. Нафс, текин даромад, бошкаларнинг мулкини узлаштириш мукаддас Куръонда, хадиси шарифларда хам кораланган. “Бир нафснинг ишини етмиш шайтон килолмайди”-дейилади “Киссаси Рабгузий”да.
Дархакикат, нафс барча ёмонларнинг онасидир. Зеро, барча ноконуний ишларнинг илдизи унга бориб такалади.
Қолаверса, янги таҳрирдаги Конститутциянинг 54-моддасида “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди”-деб бежизга кўрсатилмаган албатта.
Фирибгарку жазосини олди, аммо унинг ногорасига уйнаганлар-чи? Улар хам бу вокеадан керакли хулоса чикариб, хушёрликни оширсалар максадга мувофик буларди.
Абдулло Аллаев,
Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Махмуд Арипов,
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди раиси