Вобкент тумани ҳокими Фарход Умаров бошчилигида туманнинг барча маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилиб, муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.
Туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова билан биргаликда туманнинг 1-секторига қарашли “Истиқлол” маҳалласида маҳалла ходимлари иштирокида уйма-уй юрилиб фуқаролар, оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида хонадон эгалари билан суҳбатлашилиб, уйлардаги шароитлар, озиқ-овқат, газ ва электр таъминоти ҳолатларини, шу билан бирга, оилалардаги муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, қийналган оилаларга зарурий ёрдам бериш, хусусан, уларнинг айримларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишга жойлаштириш ва моддий кўмак бериш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Маҳалладаги ўрганишлар давомида туман раҳбари ҳудудда хотин-қизлар учун янгидан иш бошлаган соғломлаштириш марказида бўлиб, тадбиркорликни фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг мурожаатларига ҳам қулоқ тутиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.