Бугун, 27 май куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-57 сонли қарорига асосан 2023 йилда Ромитан туманидаги иссиқхоналарни табиий газ ёқилғисидан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари Нарзулло Ҳамдамов, Амрилло Назаров, Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими вакиллари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тегишли мутасадди ташкилотлар ва туманда фаолият юритаётган иссиқхона хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Йигилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари Нарзулло Ҳамдамов ва Амрилло Назаровлар сўзга чиқиб, Президентимизнинг ПҚ-57 сонли қарорлари мазмун моҳияти ва ушбу қарор ижросини ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш лозимлигини такидладилар. Шунингдек, туман ҳокими Умеджон Барноев мазкур қарор чуқур, ҳар томонлама ўйлаб, ҳалқимиз манфаатлари йўлида қабул қилинганлиги тўғрисида сўз юритиб, иссиқхоналарни кўмир ёқилғисига ўтказиш муҳим тадбир эканлиги, ҳар бир иссиқхона хўжалиги кўмирга бўлган эҳтиёжлари бўйича туман ҳокимлигига ўз таклифларини бериши тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Сўзга чиққан тадбиркорларнинг барчаси иссиқхоналарни кўмир орқали иситишга ўтиш маълум вақт талаб этиши, буни аввал ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, синчковлик билан синовдан ўтказиш, тижорий томонларини ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдиришди.