Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ишчи-ходимларга соғлик учун хавфли ва оғир меҳнат шароитларида ишлаганлик учун қўшимча тўловлар берилишига доир ҳуқумат қарори қабул қилинган.
Бироқ, айрим иш берувчилар ишчи-ходимларнинг иш ҳақларини нотўғри ҳисоблашга ва меҳнат шароитидан келиб чиққан ҳолда ходимларга тўланиши лозим бўлган қўшимча тўловларини тўламасликка ҳаракат қилишмоқда.
Ходимлар эса ушбу қўшимча тўловларни суд тартибида ундиришга мажбур бўлишмоқда. Суд-ҳуқуқ тимизидаги ислоҳотлар қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бюро органлари иш юритувидаги суд қарорларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлар ижроси назорат олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 27.03.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ромитан туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи ҳамшира О.Ражабова фойдасига 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2022 йилнинг 12 ойи учун 31.039.402 сўм лавозим маошига қўшимча тўловлар ундириш тўғрисидаги ҳамда мазкур суднинг 27.03.2023 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи врач Ю.Аминова фойдасига 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2022 йилнинг 12 ойи учун 25.427.712 сўм лавозим маошига қўшимча тўловлар ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатларида кўрсатилган маблағлар қарздор Ромитан туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчилар фойдасига тўлиқ ундирилиши таъминланиб, ижро ишлари амалда тамомланди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси
Тиббиёт ходимлари фойдасига қўшимча тўловлар ундирилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш