Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, ҳозирда Когон туманидаги фермер хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро ушланди ва ундан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 581 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1961 й.т. фуқаро ушбу наркосавдогардан муқаддам 158 гр. “опий” моддасини сотиб олганлиги аниқланиб, ундан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган.
Бухорода наркосавдогарлар ушланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш