10 май куни Жондор тумани «Луқмон» маҳалласида яшовчи, «Жаҳонгир Транс» МЧЖ раҳбари, 1996 йилда туғилган Н.Ж исмли шахс шу жамият иш юритувчиси Н.С. билан биргаликда Бухоро шаҳрида жойлашган «Дониёрбек» кафеси олдида фуқаролар Н.Ф. ва Х.А. лар билан ўзаро жанжалганлик ҳолати ўша куннинг ўзида шаҳар ички ишлар органларида тегишли тартибда қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра Н.С. нинг ушбу жанжал вақтида Бухоро вилояти Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.