Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилган сайёр учрашув самимий ва ошкора руҳда ўтди.
Сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокими Фарҳод Умаровга тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.
Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. 1-сектор ҳудудидаги ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.