Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.И. фуқаро М.Ш.га ўзини Бухоро тиббиёт коллежида ишлашини айтиб, унинг келини Н.Ж.ни ушбу таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, Ф.И. ушбу пуллар ҳисобидан 3,8 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.