Аввалроқ маҳаллий нашрлардан бири чўл ҳудудида 13 ёшли қиз тўрт эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар берган эди.
Хабарда айтилишича, онаси вафот этгани сабабли қиз катта акаси оиласида яшаган. Акасининг хотини уни катталар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. У қизни тўрт кишига берган. Гумонланувчилар ўсмир қизни чўл ҳудудидаги ташландиқ бинога олиб борган ва у ерда уч нафари (ҳайдовчидан ташқари) навбат билан уни зўрлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради УзНеwс.уз га Бухоро вилояти ИИБ. Қизни зўрлаганликда гумон қилинган уч киши қўлга олиниб, ҳибсда сақланмоқда.