Жорий йилнинг 24 апрель кунидан бошлаб 1 май кунига қадар Ромитан туманидаги “Марказий ўйингоҳи”да 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят биринчилигига старт берилган эди. Вилоятнинг 20 га яқин жамоа вакиллари муросасиз кураш олиб борган ана шу мусобақанинг якуний баҳслари бўлиб ўтди.
Унга кўра, 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 1-ўринни Ромитан тумани Спорт мактаби жамоаси футболчилари забт этди. 2-ўринни Пешку туманининг Спорт мактаби жамоасига насиб этди. 3-поғонадан эса Когон шаҳар Спорт мактаби жамоси футбол ихлосмандлари жой эгалладилар.
Миллионлар ўйини иштиёқмандларининг барчалари Фахрий ёрлиқ, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Фузулий Саломов, Бухоро футбол асосацияси раҳбари Фаррух Ҳамраев, футбол фахрийлари иштирок этиб, футболга меҳр қўйган спортчиларни ушбу ғалаба билан муборакбод этишди ҳамда уларга янада фаол бўлишга, Ўзбекистон довруғини ҳозиргидан-да юксакларга кўтаришга тилак билдиришди.