2023 йилнинг 17 апрель кунидан 18 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қоракўл тумани “Эскиқаъла” маҳалласида жойлашган эркаклар сартарошхонасига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, сартарошхонадан нархи 150.000 сўм бўлган 1 дона соч қуритиш аппарати, нархи 100.000 сўмлик 1 дона радио, умумий нархи 750.000 сўм бўлган 5 дона соч олиш аппаратлари, нархи 50.000 сўмлик 1 дона электр кенгайтма, нархи 30.000 сўм бўлган 1 дона атирини ўғирлаб, жабрланувчига 1.350.000 сўм моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ҳ. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.