Бугун, 27-апрел куни соат 15:40ларда Сардоба тумани “Файзилобод” МФЙ (уй эгаси 1988-й.т. К. А.) ҳовлисида жойлашган хожатхонасидан 3 нафар фуқароларнинг жасадлари аниқди.
Воқеа сабабини ўрганиш вақтида уй эгаси К.А.нинг қўл телефони хожатхонага тушиб кетганлиги сабабли отаси М.А. ва укаси А.А.ларни чақириб, биргаликда телефонини олиб чиқиш вақтида хожатханага чуқурига тушиб, “Номаълум этиологияли заҳарланиш” натижасида воқеа жойида вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.
Вафот этган фуқаролар:
1963-й.т. М.А. (уй эгасининг отаси); 1988-й.т. К. А. (уй эгаси); 1990-й.т. А. А. (уй эгасининг укаси).
Воқеа жойи вилоят Прокуратураси, ФВБ, ССБ, ИИБ ва СЕОМ ходимлари томонидан ўрганилиб, СТЕ тайинланган.
Манбанинг айтишича, бу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.