Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ташаббуси билан Саломатлик акцияси доирасида “Инсон қадри учун” шиори остида 2023 йил 28 апрел куни Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника биносида (собиқ 11-сон поликлиника) аҳолининг чуқурлаштирилган кенг қамровли тиббий кўриги ташкил қилинади. Тиббий кўрик Россия Федерациясининг етук мутахассислари ва хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида ўз билим ва малакаларини ошириб келган тажрибали кардиолог, кардиохирург, аритмолог, хирург, гинеколог, ЛОР, терапевт, офтальмолог, травматолог, нейрохирург, қон-томир жарроҳи ва бошқа 30 хилдан ортиқ мутахассислар томонидан беминнат амалга оширилади. Тиббий кўрикда замонавий диагностик текширув усулларидан фойдаланилади.
Шунингдек тиббий кўрик жараёнида кардиологик, аритмологик, қон-томир хирургияси (варикоз) ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси операциясига муҳтож бўлган беморлар танлаб олиниб, уларда юқори технологик кам инвазив операция олиб борилади.
Фуқароларни “Саломатлик” акциясида фаол иштирок этиб, юқори малакали мутахассислар маслаҳатларидан фойдаланишга таклиф этамиз!
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали