Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Узпайнет» МЧЖ ҳамкорликда тадбиркорлар учун мўлжалланган газ таъминоти учун тўлов хизматини йўлга қўйдилар
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Узпайнет» МЧЖ ҳамкорликда тадбиркорлар учун мўлжалланган газ таъминоти учун тўлов хизматини йўлга қўйдилар
Бухоро

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Узпайнет» МЧЖ ҳамкорликда тадбиркорлар учун мўлжалланган газ таъминоти учун тўлов хизматини йўлга қўйдилар

26.04.2023 187
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ва «УЗПАЙНEТ» МЧЖ ўртасида газ таъминоти соҳасида жисмоний ва юридик шахслар учун рақамли технологияларга асосланган хизматларни кенгайтиришга қаратилган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 74 мингга яқин юридик шахслар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни тақдим этиш учун табиий газдан фойдаланадилар. «Зангори» ёқилғи етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги барча ҳисоб-китоблар реал вақт режимида амалга оширилмоқда. Ақлли газ ҳисоблагичлар ва бошқа замонавий қурилмалар «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ га табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва табиий газ таъминоти хизматлари учун ҳисобларни ўз вақтида тақдим этишга қулай имконият яратиб бермоқда.

Табиий газ етказиб бериш жараёнига рақамли технологиялар жорий этилиши тўлов тизимлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатди. Хусусан, «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ва Ўзбекистонда тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича энг йирик тизимларидан бири – «УЗПАЙНEТ» МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик тўловларни амалга оширишдаги янги сифат даражасини намоён қилади. Биргаликдаги фаолият натижасида юридик шахслар учун газ таъминоти хизматлари учун тўловни амалга оширишга оид янги хизмат жорий этилди.

Эндиликда тадбиркорлар «УЗПАЙНEТ» МЧЖ нинг 24 мингта тўлов пунктлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш киоскларининг исталганида, куннинг ҳар қандай вақтида, шу жумладан шанба ва якшанба кунлари, реал вақт режимида нақд пул ҳисобида ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда етказиб берилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бундай хизмат тадбиркорларга қарздорлик мавжудлиги ва дам олиш кунлари банк орқали газ таъминоти хизматлари учун тўлов қилишга имкон йўқлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқаришни ёки иш жараёнини тўхтатиб қўймасликка имкон беради.

Табиий газнинг маиший истеъмолчилари бўлган жисмоний шахсларни ҳам янгиликлар кутмоқда. Яқин вақт ичида «УЗПАЙНEТ» МЧЖ газ таъминоти учун тўловни амалга оширишга оид яна бир хизматни йўлга қўяди, ва шунда абонентлар ПАЙНEТ МОБИЛE мобил иловасида қисқа муддатли мақсадли микрокредитдан фойдаланиш ва «зангори» ёқилғи учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш имкониятлари кенгаяди. Истеъмолчининг ҳисобида пул маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу микрокредит ҳисобига тўлов қилиш табиий газ таъминоти узиб қўйилишининг олдини олишга имкон яратади.

«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ва «УЗПАЙНEТ» МЧЖ ўртасида газ таъминоти хизматлари учун тўлов механизмларини яхшилашга қаратилган самарали ҳамкорлик 8 миллиондан зиёд истеъмолчилар учун қулай шароитларни яратишга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, фуқаролар манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яққол исботидир.

ПАЙНEТ МОБИЛE иловасини Андроид ёки иОС учун шу ердан юклаб олишингиз ва картадан картага 0% га пул ўтказиш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.

Шерзод Камалов 26.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?