Шофиркон тумани «Жўйрабод» маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.С. ўзганинг мол-мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида таниши, Жондор тумани Намгони қишлоғида яшовчи, 1981 йиллда туғилган фуқарони қўрқитган. У сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилган.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар «Шейхон» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Карвон» буюм бозорига қарашли автомашиналар тураргоҳида у товламачилик йўли билан талаб қилган 10 000 доллардан 3000 долларни олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шофирконда таҳдид орқали танишидан 10 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш