2023 йил 8 апрель куни соат 23:00 ларда Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тезкор профилактик тадбири давомида туманнинг «Пўлоти» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.М. ғаразли ва бошқа паст ниятларида фоҳишахона сақлаб, текин пул орттириш мақсадида ўзига тегишли бўлган «Работиўғлон» қишлоғида жойлашган дала шийпонида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун 200.000 сўм эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.