Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Oil star” жамоамиз ўйинчилари учун ажойиб имконият
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Oil star” жамоамиз ўйинчилари учун ажойиб имконият
Бухоро

“Oil star” жамоамиз ўйинчилари учун ажойиб имконият

08.04.2023 289
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш ва уларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида 14 та футбол мактаби, “Дўстлик” стадиони негизида барча ёш тоифалари учун Терма жамоалар маркази ташкил этилади.

Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолияти такомиллаштирилиб, Хорватия, Япония ва бошқа давлатлардан мутахассислар жалб қилиниши белгиланди.

Бу эса бизнинг “Oil star” жамоамиз футболчилари учун ҳам яхши имкониятдир.

5 апрелда Тошкентда мини-футбол бўйича Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Турнирда мамлакатнинг барча вилоятларидан 12 та жамоа иштирок этди. “Oil star” терма жамоаси (БНҚИЗ) Бухоро вилояти шарафини ҳимоя қилди.

Биринчи ўйинда жамоамизга “Локомотив” қарши чиқди.
Ўйин давомида “Локомотив” пешқадамлиги билан ажралиб турди, лекин ҳар сафар жамоамиз ажойиб ўйнади ва ўйин сценарийсини ўз фойдасига ўзгартирди. Натижада, “Oil star” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голлар: Шоҳжахон Шоназаров 11, Бехруз Салиев 23, Исохон Иброҳимов 27, Феруз Фахриддинов 35.

Иккинчи ўйинда жамоамиз “Насаф” билан учрашди.
Насаф жамоасига қарши кескин ва қизиқарли учрашувда рақиблар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голлар: Дониёр Саидов 8.

Учинчи ўйинда жамоамизга “Пахтакор” қарши чиқди.
5 апрель куни “Oil star” жамоаси ўзининг 3-ўйинини ўтказди. Ҳал қилувчи баҳсда терма жамоамиз “Пахтакор” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Голлар: Феруз Фахриддинов 21, Исохон Иброҳимов 31, Артур Умуров 36.

Ҳозирда “Oil star” турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб, етакчилардан 15 очко ортда қолмоқда.

“Бизнинг ўз тарихига эга ажойиб жамоамиз бор. Биламан “Oil star” ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, биз эса олдимизга фақат улкан вазифаларни қўямиз.
Ўзбекистон олий лигасидаги ғалабани кутмоқдамиз. Жамоамизга омад ва чиройли голлар тилайман!”. – Акбар Фазилов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

Шерзод Камалов 08.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро
Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?
Бухоро
Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Бухоро
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 56

Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?

13.04.2026 636

Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди

11.04.2026 93
Бухоро

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

10.04.2026 167

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?