Ўзбекистон Республикаси Президентининг умуминсоний қадриятларга хос инсонпарварлик сиёсати натижасида қутлуғ Рамазони шариф ойида маҳаллаларимиздаги нуроний отахон ва онахонларни файзли ифторлик дастурхонларида аҳиллик ва ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан иштирок этишлари ҳаётдан миннатдорлик туйғулари билан ҳамоҳанглик касб этмоқда.
Зеро, шукроналик туйғуси юртимиздаги тинчлик-тотувлик, кишилар ўртасидаги меҳр-оқибат ва саҳоватпешалик каби хислатлар билан янада сайқал топиб бормоқда.
Ромитан туманининг “Қумработ” маҳалла фуқаролар йиғини гузаридаги “Файз” тантаналар саройида туман ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан 1-секторга қарашли “Қалайчорбоғ” ва “Муғонча” маҳалла фуқаролар йиғинларининг барча қишлоқларидан 350 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида ўтказилган ана шундай тадбирда янги Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажаги, юрт истиқболи, давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда халқни рози қилиш ва инсон қадри учун олиб бораётган серқирра ислоҳотлари ҳақида кўплаб самимий фикр-мулоҳазалар баён этилди.
Халқимиз фаровонлигига, юртимиз равнақига, бутун дунё аҳлига тинчлик, қут-барака ва ҳамжиҳатлик сўраб эзгу ниятлар билан ҳайрли дуойи-фотиҳалар қилиниши жуда кўплаб юртдошларимизга манзур бўлмоқда.
Туманнинг барча маҳалла, кўча ва қишлоқларида сектор раҳбарлари, диний идоралар вакиллари ҳамда оқсоқоллар иштирокидаги серфайз ифторликлар давом этмоқда.