Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.
Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Бироқ, айрим иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақларини нотўғри ҳисоблаш ёки ўз вақтида бермаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида ана шундай салбий ҳолатлар аниқланиб, суд орқали ходимларни иш ҳақларини ундириш чоралари кўрилмоқда.
Суд қарорларига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш назорат олинган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 13.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Олот туман сувдан фойдаланувчилар уюшмасидан, ундирувчилар 56 нафар ишчи-ходимлар фойдасига тўланиши лозим бўлган 473.639.668 сўм иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олот туман бўлими иш юритувига 30.11.2022 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилганда, унга тегишли “ЭО 2626” русумли экскаватор погрузчик трактори мавжудлиги аниқланган.
Давлат ижрочиси К.Тўраев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли экскаватор 17.12.2022 йилда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мазкур экскаватор 171.643.036 сўмга баҳоланиб, реализация қилиш мақсадида 27.01.2023 йилда “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган.
Ўтказилган электрон аукцион савдолари натижасига кўра, экскаватор 137.324.418 сўмга сотилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағлар Қонуннинг 80-моддасига асосан тақсимланган ҳолда ишчи-ходимларга тўлаб берилди.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси
Ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари ундирилмоқда
Фикр билдириш
Фикр билдириш