Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда пресс-тур ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда пресс-тур ташкил этилди
Бухоро

Ромитанда пресс-тур ташкил этилди

02.04.2023 270
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўқувчиларга иккита хорижий тил ва касб-хунар ўргатиш тизимини намунали ташкил этаётган мактаб

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерлар Ромитан туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бу борадаги намунали фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Пресс-тур давомида Ромитан туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман ўқувчилар томонидан яратилган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди ва мактаб фаолияти билан яқиндан танишилди.
Айтиш жоизки, Ромитан туманидаги 43 та мактабнинг ҳар бирида ўқувчиларга иккита хорижий тил ва касб-ҳунар ўргатишда ўзига хос ташаббус йўлга қўйилган бўлиб, айниқса, тажрибали маскан сифатида танлаб олинган 1-ИДУМда жараёнлар кенг қамров касб этмоқда.
 1-ИДУМнинг 9-, 10-, 11-синфларида айни пайтда жами 296 нафар ўқувчи бўлиб, улар иштирокида ўтказилган сўровнома, таҳлил ва ўрганишлар натижасида ўқувчининг 213 нафари ёки 72 фоизи олий таълимга кириш истагини билдирган бўлса, 83 нафари ёки 28 фоизи касб-ҳунарга қизиқишини маълум қилган. Ёшларни ҳам илм-маърифат, ҳам касб борасида камолотига эришиш борасидаги фаолиятга шу асосида ёндашилмоқда.
 Аввало, ўқувчиларга чет тилларини сифатли ва мукаммал ўргатиш алоҳида эътиборда. Бунда хорижий тил фани ўқитувчиларининг салоҳиятини оширишга аҳамият қаратилди. Айни пайтда мактабда фаолият олиб бораётган 15 нафар фан ўқитувчиларининг барчаси тил билиш даражасини белгиловчи халқаро сертификатларга эга. 10-11 синф ўқувчиларининг 12 нафари ҳам халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритишди.
Қўшимча тил сифатида корейс тили дарслари ташкил этилиб, малакали ўқитувчилар томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, мактабда «Зўр!»(«Класс») лойиҳаси доирасида россиялик педагог Виктория Литвин томонидан ўқувчиларга рус тили фани ҳам чуқур ўқитилмоқда. 

Шерзод Камалов 02.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро
Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади
Бухоро
Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 31
Бухоро

Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

28.04.2026 39
Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 568
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 120

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?