Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқлари ҳимояси
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқлари ҳимояси
Бухоро

Янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқлари ҳимояси

24.03.2023 235
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори юзасидан Ромитан туман “Афросиёб” маҳалла фуқаролари йиғини биносида, Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Зиядуллаев, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьялари Ж.Каримов, У.Аллаев, жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди раиси А.Ўралов, Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Абдуллаев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди раиси Ў.Разиковлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 30 апрель куни референдум ўтказиш белгиланган.

Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлишини инобатга олган ҳолда, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш ва тизимли етказиш зарурлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. кузатувчилар барча сайловларда қатнашиши мумкинлиги белгиланди.

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Нурбек Рахимов, Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Шамшод Султонов, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судья ёрдамчиси

Шерзод Камалов 24.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?