Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали жамоасининг бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз, янгиланиш, яшариш айёми “Наврўзи олам” байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирини филиал директори Т.Мусоев очиб берди. Директор томонидан тадбир иштирокчилари, улар тимсолида бугунли шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган навбатчиликдаги ходимлар, мучал ёшидаги ходимларни табриклаб, шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилинди.
Бундан ташқари меҳнат жамоасининг марказни ижобий кўрсатгичларга эришишида қўшаётган беминнат ҳиссаси эътироф этилиб, захматли аммо шарафли касбларига омадлар тиладилар.
Шунингдек тадбир иштирокчилари ва марказ жамоасини бугунги шукуҳли кун билан табриклаш учун сўз филиал касаба уюшмаси раиси Б.Азимов, статистика бўлими мудири М.Ҳакимов, фахрий устоз мутахассис А.Ибрагимов, хотин-қизлар кенгаши раиси К.Ибрагимова ва неврология бўлими мудири Н.Хождаеваларга берилди. Улар томонидан ҳам жамоа аҳли учун самимий истаклар билдирилди.
Тадбирда баҳор ва наврўзни тараннум қилувчи куй-қўшиқлар янграб, ўтган наврўздан буён филиалда амалга оширилган бунёдкорлик, яратувчанлик ва ташкилий ишлар видеоролик орқали намойиш қилинди. Байрам тадбири марказда дошқозонларда тайёрланадиган сумалак сайли ҳамда куй қўшиқлар билан давом эттирилади деди Т.Мусоев.
Шунингдек, барча ходимлар оила аъзолари, фарзандлари билан байрам шукуҳига мос миллий қадриятлар, баҳор, муҳаббат, гўзаллик, нафосат, янгиланиш, яшариш фасли наврўз айёмига бағишланган тадбирда фаол иштирок этишга таклиф қилинди. Барча ходимлар байрамда кўтаринки руҳдаги кайфиятлари билан иштирок этдилар.