Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида газ таъминоти ходимлари томонидан уй ичи газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, Жондор туманидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари белгиланган режага мувофиқ техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараёнлар якунида эса қилинган амалий ишлар махсус дастурга киритилиб, белгиланган нархнома асосида ҳисобланмоқда.
«Жондортумангаз» газ таъминоти бўлими ходимларининг навбатдаги иш жараёни «Жондор» маҳалласида олиб борилди.
«Ҳар йили бир марта келиб газ жиҳозимизга техник хизмат кўрсатишади. Бирор марта муаммо бўлгани йўқ. Янги тизим жорий этилибди, хурсандмиз, кўрсатилаётган хизмат жараёнлари онлине дастурга киритилди, жуда қулай, осон экан, муҳими, тушунмовчиликлар юзага келмайди. Смс хабар келади, тўловларни онлине ўтказяпмиз», – дейди фуқаро Юнус Исмоилов.
Ходимлар томонидан қатор ижтимоий объектлар, улгуржи истеъмолчиларининг ҳам газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилиб, созлиги таъминланмоқда.