Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Бухоро

Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

01.03.2023 350
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Жамиятнинг энг оғриқли нуқтаси бўлмиш барбод бўлган оилалар ҳақида сўз борганда, албатта бегуноҳ фарзандларнинг тақдири кишини ташвишга солади. Негаки, ота-онанинг ажралишидан ҳаммадан кўпроқ болалар азият чекади.
Афсуски, сўнгги вақтларда оилавий келишмовчиликлар сабабли оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортмоқда.
Айрим оталар эса, фарзандлари олдидаги оталик бурчларини ҳам унутиб қўйишмоқда.
Алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган оталарнинг маъмурий жавобгарлик масаласи судлар томонидан ҳал қилинмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 28.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Багимовдан ундирувчи М.Усмонова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор 2022 йил 01 октябрь кунидан 2023 йил 27 февраль кунига қадар жами 3.528.000 сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон шаҳар судига юборилган.
Суд жараёнида қарздор ўз айбига иқрор бўлиб, алимент тўловларини ўз вақтида тўлай олмаганлигини, оилавий шароити оғирлиги сабабли, ҳозир ҳам алимент тўловларини тўлаб бера олмаслигини айтиб, унга қонуний енгиллик беришни сўраган.
Ундирувчи судда, фарзандларининг отаси алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслигини, фарзандларини бир ўзи жуда қийналиб, тарбиялаётганлигини, қарздордан алимент тўловларини тўлиқ ундириб бериб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд жараёнида қарздорнинг айби, унинг ўз айбига иқрорлик ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, тушунтириш хатлари, маъмурий баённома ва ишда тўпланган бошқа ёзма далиллар билан ўз исботини топган.
Мазкур суднинг жорий йил 27 февраль кунидаги қарорига асосан қарздор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор ота суд залида дарҳол қамоққа олиниб, жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 01.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?