Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бир ойда давлат идоралари 3 трлн сўмликдан кўпроқ харидларни амалга оширган
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бир ойда давлат идоралари 3 трлн сўмликдан кўпроқ харидларни амалга оширган
Бухоро

Бир ойда давлат идоралари 3 трлн сўмликдан кўпроқ харидларни амалга оширган

27.02.2023 154
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шундан  5,4 млрд. сўмлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигида шубҳа уйғотди. 

Агентлик хабарида қайд этилишича, вазирлик ва идоралар томонидан 2023 йилнинг январь ойида жами 3,05 трлн сўмлик 77 007 та давлат харидлари амалга оширилган.

Бу харидларнинг энг кўпи ҳеч қандай аукцион ва танловларсиз яъни ягона етказиб берувчилар ва тўғридан-тўғри амалга оширилган харидлар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан,  1,86 трлн. сўмлик 27 367 та харидлар ягона етказиб берувчилар билан, 857,57 млрд. сўмлик 27 013 та харидлар тўғридан-тўғри шаклда амалга оширилган.
Шунингдек, 169,8 млрд сўмлик 20 969 та харидлар электрон дўкон, 8,41 млрд сўмлик 725 та харидлар электрон аукцион, 126,5 млрд. сўмлик 932 та харидлар энг яхши таклифни танлаш, 26,38 млрд. сўмлик 1 та харид тендер орқали бўлган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганишларида айрим давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганини ҳам аниқлаган.

Жумладан,  2023 йилнинг январь ойида жами 5,4 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда келгусида шу каби ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида буюртмачиларга 12 та тақдимнома шунингдек, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришлик учун тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган кардиологияилмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиали буюртмачилигида махсус ахборот порталига жойлаштирилган 625 млн сўмлик «Ультратовуш тиббий аппарати» харид қилиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш юзасидан берилган эълон ўрганилганида, мазкур давлат харидида ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

Шу каби, Ёшлар ишлари агентлиги Нуробод тумани бўлими буюртмачилигида махсус ахборот порталига жойлаштирилган 950 млн сўмлик «Замонавий автобус» харид қилиш бўйича энг яхши таклифларни танлаш юзасидан берилган эълон ўрганилганида мазкур давлат харидида ўзаро  аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

Шунингдек, Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида махсус ахборот порталига жойлаштирилган 150 млн сўмлик «Озиқ-овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг хизмати кўрсатиш» юзасидан берилган эълон ўрганилганида мазкур давлат харидида ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатларда харид комиссияси томонидан ўзаро аффилланган шахслар харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатилмасдан Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунининг 23-моддаси ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 14-моддаси талаблари бузилган.

Агентлик томонидан киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 9 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 3 та маъмурий иш қўзғатилган.

Шерзод Камалов 27.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 2
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?