Жорий йил 1 октябрга қадар аҳоли учун электр ва газ тармоқларига инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда уланиш нуқталарини танлаш тизими яратилади.
2023 йил 1 мартдан бошлаб электр ва газдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш
ва тегишли маълумотларни “E – маъмурий иш” тизимига киритиш тартиби жорий этилади;
Ўзэнергоинспекция 2023 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни онлайн расмийлаштириш учун барча ходимларни махсус планшетлар билан таъминланади;
Бундан ташқари, мавжуд электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси белгиланган меъёрдан
ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш
қатъиян тақиқланди.