Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 6 кун ичида 1,7 млрд сўмлик электр ўғирланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода 6 кун ичида 1,7 млрд сўмлик электр ўғирланди
Бухоро

Бухорода 6 кун ичида 1,7 млрд сўмлик электр ўғирланди

15.02.2023 644
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 18 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Жорий йилнинг 9-14-феврал кунларида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 66 та ҳолатда 3,6 млн кВт⋅соат миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Келтирилган зарар миқдори 1,7 млрд сўмга баҳоланмоқда – ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 18 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Хусусан, Ғиждувон туманида жойлашган «Мирзаён замини сардори» фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 428 млн сўм зарар келтирган.
Бухоро шаҳар, «Ҳавзи Нав» МФЙ, «Беруний» кўчаси, 52-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Й. га тегишли майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши орқали етказилган зарар миқдори 321 млн сўмни ташкил этган.

Яна бир ҳолатда Шофиркон туманида фуқаро У.И. га тегишли қум таркибидан рангли металл ажратиш ускунаси электр тармоғига ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 134 млн сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

«Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Шерзод Камалов 15.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 375

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 35
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 84
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 42

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?