Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Ромитан тумани «Афросиёб» маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган С.Ҳ. туманнинг Шифокорлар кўчасида жойлашган савдо дўконида бошқа бир фуқарога валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ҳар бир Россия рублини 165 сўмдан ҳисоблаб 200,0 минг Россия рублини жами 33.000.000 сўмга сотган вақтида ушланиб тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ҳ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.