Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Шофирконда чаноқ–сон бўғими шикастланишига доир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Шофирконда чаноқ–сон бўғими шикастланишига доир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Бухоро

Шофирконда чаноқ–сон бўғими шикастланишига доир мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

12.02.2023 584
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

  Травматология ва ортопедия соҳасида вилоятда кўзга кўринган врач мутахассислардан бири, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош травматологи Маҳмуд Сафаров бошчилигидаги мутахассислар куни кеча Шофиркон тумани Тиббиёт бирлашмасида чаноқ-сон бўғими дисплазияси туркумига мансуб мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказдилар.

Шу турдаги жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган беморларга келсак, «Қалмақон» МФЙ да яшовчи, 1969 йилда туғилган Файзулло Тошев ҳамда «Шодлик» МФЙ да истиқомат қилаётган, 1981 йилда туғилган Нурали Ҳамроевлар бир неча йилдирки, таянч ҳаракат аъзолари фаолияти чекланганидан, кучли оғриқ ва ҳолсизликдан шикоят қилиб келишган. Ҳатто туман ҳокимлигига мурожаат қилишиб, мураккаб жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдамга муҳтожликларини билдиришган.

Беморлар аҳволи қониқарли ва тез кунда уйларига рухсат берилади, дейди Шофиркон тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Самандар Хўжамқулов. Маҳалладаги оилавий шифокорлик пунктлари назоратида улар оёққа туришларига ишонч бор. Аҳамиятли жиҳати, бундай жарроҳлик амалиёти туманда биринчи бор ўтказилаётганига қарамасдан, муваффақиятли кечди ва жорий йилда худди шундай операцияни 50 нафарга яқин беморда ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Қолаверса, туман ҳокимлиги амалий ёрдами билан 10 нафар худди шу тоифадаги бемор учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатига 300 миллион сўм маблағ молиялаштирилгани кам таъминланган ва моддий таъминотга муҳтож бемор оилаларига кўрсатилган ғамхўрлик бўлди. Юқоридаги икки жарроҳлик амалиёти ҳам ана шу хайр–саховат туфайлидир.

Шерзод Камалов 12.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 70

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 40

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 484
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 108

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?