Шифокор пора олиш пайтида хибсга олинган.
Бухоро вилояти Пешку туманидаги тиббиёт бирлашмаси шифокори аборт қилиш учун аёлдан 100 доллар талаб қилди, деб хабар беради вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 20-январ куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумон қилинувчини ишхонасида пулни олаётган вактда ҳибсга олишган .
Холат юзасидан 210-модда (пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов ишлари олиб борилмоқда.