Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кўпдан буён ижарма-ижара юрган Гуландон Фармонованинг мурожаати 4-сектор раҳбари томонидан ҳал этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Кўпдан буён ижарма-ижара юрган Гуландон Фармонованинг мурожаати 4-сектор раҳбари томонидан ҳал этилди
Бухоро

Кўпдан буён ижарма-ижара юрган Гуландон Фармонованинг мурожаати 4-сектор раҳбари томонидан ҳал этилди

04.02.2023 362
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун вилоят 4-сектор раҳбари Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Когон шаҳар Когон ҳамда Қоровулбозор тумани фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ўтказди.

Бугунги кунда аҳолини қийнаётган ташвиш ва муаммоларини ўрганиш, улардан тушаётган мурожаатларни тинглаш ва жойида ечим топиш – одамларни рози қилишдек хайирли ишларни амалга ошириш секторларнинг олдида турган энг асосий мақсадларидин биридир.

Айни шу мақсадда ўтказилган сайёр қабулда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланиб, сектор раҳбари томонидан назоратига олинди.

Когон тумани «Ҳукуматобод» маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи Ахад Саидов сайёр қабулда сектор раҳбарига маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминловчи қувири носоз аҳволга келиб қолганлиги ҳамда уни таъмирлашга амалий кўмак беришларини сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати сектор ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилиб керакли маблағ ажратилгандан сўнг тез кунларда ичимлик суви қувири таъмирланиб, ёки бўлмаса қувирлар янгисига алмаштириладиган бўлди.

Сайёр қабулда нафақат Когон ҳамда Қоровулбозор туманларидаги фуқаролар балки Бухоро шаҳар фуқаролари ҳам иштирок этдилар.

Гуландон Фармонова 30 йилдан буён Бухоро шаҳар «Фурқат» кўчасида истиқомат қилиб келаётганди. Унинг хонадони бузилишга тушиб ўрнига кўп қаватли уй-жой кўтарилди. Ачинарлиси, 5 йил бўлибдики унга қурувчи томонидан вада қилинган компенсация пуллари шу кунга қадар тўлаб берилмаганди.

Ижарама-ижара сарсон бўлган фуқаро тегишли ташкилотгарга мурожаатлар қилди. Вилоят ҳокими ушбу мурожаатни шахсан назоратига олиб мурожаатчининг муаммосини вилоят 4-сектор раҳбарига йўналтирди. Сектор раҳбари зудлик билан мурожаатни ўрганиб Гуландон Фармоновага қурувчи томонидан тўланиши керак бўлган 360 миллионга яқин компенсация пуллари қонуний тарзда ундириб берилди.

Шу куни сайёр қабулда шу каби фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш юзасидан масалалар кўтарилди.

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатлар жойида ўз ечимини топди. Қолган мурожаатлар бўйича муддат белгиланиб, ижроси вилоят 4-сектор раҳбари томонидан назоратга олинадиган бўлди. Шунингдек, фуқарроларга мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шерзод Камалов 04.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 69

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 40

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 484
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 108

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?