Қайд этилишича, ўтган ҳафтада ҳудудимиздаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади.
Бугун кундузи Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуқ бўлмоқда. Ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади, 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади.
Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади.
Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.