Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, бугунги кунда «Бухоро туризм маркази» лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади. Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади.
Шунингдек, UNESKO умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.