Азал-азалдан халқимиз ёши улуғ нуронийларни эъзозлаб уларга катта эҳтиром ила ҳурмат кўрсатиб келинган. Айниқса, табаррук инсонларнинг ҳолидан хабар олиш уларнинг оғирини енгил қилиш ва насиҳатларию дуоларини олиш халқимизга хос фазилатдир.
Куни-кеча Бухоро тумани халқ таълими бўлими мудири Ш.Садуллаев бир неча йиллар давомида халқ таълими тизимида самарали фаолият юритган, фахрли нуроний «Талалиён» маҳалласида яшовчи устоз Солиев Комил ҳолидан хабар олиб, эсдалик совғаларини топширди.
Нуроний отахонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаган мудир, устоз билан самимий суҳбат олиб борди. Фахрли ўқитувчи бугунги кунлар учун шукроналик келтириб узоқдан-узоқ дуога қўл очди.