Отабек Икромов, Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори :
— Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда “пақилдоқ” ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.
Кўзнинг пиротехника воситалари таъсирида куйиши бир неча даражага бўлинади:
I даража(енгил куйиш)да кўз териси ва шиллиқ қавати қизариши, шишиши, эрозияланган юзалар шох пардада пайдо бўлиши кузатилади. Бу аломатлар кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади.
II даража(ўртача куйиш)да кўз шох пардаси ва конъюнктивасида пуфакчалар ҳамда шох парда юзасида хиралашиш пайдо бўлади .
III даража(оғир куйиш)да шох парданинг чуқур хиралашиши, қовоқлар некрози юз беради.
IV даража(ўта оғир куйиш) барча кўз тўқималарининг чуқур некрози билан кечади.