Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ўзбекнефтгаз”: Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг ҳудудий тайёрлов бўлими очилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ўзбекнефтгаз”: Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг ҳудудий тайёрлов бўлими очилди
Бухоро

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг ҳудудий тайёрлов бўлими очилди

17.12.2022 210
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (Миллий тадқиқот университети), шу университетнинг Тошкентдаги филиали, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи томонидан ташкиллаштирилган Иван Михайлович Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг ҳудудий тайёрлов бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шухрат Даулетияров, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университети ректори Виктор Мартинов, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори Абдулла Магрупов, Бухоро вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Халқ таълими бошқармасининг раҳбарлари ва мутахассислари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар директорлари иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ўқув бўлимига ташриф буюриб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари контингенти ҲТБ ўқувчилари билан суҳбатлашдилар.

Ўз навбатида, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида ташкил этилган замонавий ўқув-амалий лабораторияси очилди. Лаборатория барча зарур асбоб ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, замонавий ва ёруғ ўкув хоналар ташкил этилди.

Бухоро нефть ва газ коллежи негизида ҲТБ филиали учун 4-қават биноси реконструкция қилинди. Физика, математика, рус тили кабинетлари, мустақил таълим хонаси, ўқитувчи ва методистлар хонаси тўлдирилди.

Барча ўқув хоналари ва кабинетлар замонавий парталар, мебел ва зарур нарсалар билан жиҳозланган.

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва техникумлар ўқувчилари учун математика, физика ва рус тили фанларидан бепул тайёрлов курслари ташкил этилмоқда. Тингловчиларни саралаш танлов асосида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, ўқув машғулотларини ўтказиш учун Россия Федерациясининг тажрибали, Бухоро шаҳрининг юқори малакали ўқитувчилари жалб этилган. Ушбу лойиҳа И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига ўқишга киришни хоҳловчилар учун ноёб имконият яратади.

Маълумот учун: Бухоро нефть ва газ саноати коллежи билан биргаликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар ўқувчилари контингентидан ҲТБда ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш бўйича касбга йўналтириш ишлари давом эттирилмоқда.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #Ўзбекнефтгаз
Шерзод Камалов 17.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади
Бухоро
Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро
Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

28.04.2026 33
Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 565
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 120

Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби

20.04.2026 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?