Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот кодексини тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Кодекс 131 та моддадан иборат ва қатор янги тушунчаларни ўз ичига олган. Масалан, ҳужжатда блогерлар учун тарифлар жорий этиш ва интернет тармоғида блог юритиш қоидалари белгиланган.
Шу билан бирга, кодексда порнографияни, бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб этишни тақиқловчи алоҳида банд бор. Қонун лойиҳаси 29 декабрь санасига қадар муҳокама қилинади.