Индонезиянинг Ява оролида бўлган 5,6 магнитудали зилзила сабаб Cианжур шаҳрида 162 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Уйлари зарар кўрган 13 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бино ва мактаблар вайрон бўлди. Қутқарувчилар ҳозир вайроналар остида қолиб кетганларни қидирмоқда.
21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида бўлган кучли зилзила сабаб 162 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳатланди — қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидирмоқда. 5,6 магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Жакартадан 75 км (45 миль) жануби-шарқда жойлашган Ғарбий Ява тоғидаги Cианжур шаҳри яқинида бўлган. Минтақада 2,5 млндан ортиқ аҳоли яшайди.
Aljazeera нашрининг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги давлат мактаблари ўқувчилари бўлган. Зилзила бўлганда улар кунлик дарсларини тугатиб, бир қатор ислом мактабларида қўшимча дарс олаётганди.
BBC хабарига кўра, Cианжур шаҳри маъмурияти бошлиғи Ҳерман Суҳерман тез ёрдам машиналари қишлоқлардан касалхонага келишда давом этаётгани, у ерда эвакуация қилинмаган оилалар кўплигини аётган.
Душанбага ўтар кечаси Ридван Комил Twitter`да ҳудудга тўлиқ қувват берилиши учун уч кунгача вақт кетиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Унинг қўшимча қилишича, мобил телефонларни қабул қилиш даражаси пастлигича қолмоқда ва амалдорлар учун «кўп муаммоларни» келтириб чиқармоқда.
Воқеадан вафот этганлар сони яна ортиши мумкин, бироқ янги ҳисоб-китоблар ҳозирча мавжуд эмас. Cианжур шаҳри аҳолиси асосан бир-икки қаватли биноларда ва атрофдаги қишлоқ аҳолиси эса кичикроқ уйларда истиқомад қилади.
Маълумотларга кўра, Cианжур ҳукумати вакили Ҳерман Суҳерман зилзиладан кейин шаҳардаги Саянг касалхонасида электр энергияси йўқлиги, шифокорлар жабрланганларни операция қила олмаганини таъкидлаган.