Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясида дунёдаги энг катта қуёш радиотелескопининг қурилиши якунланди. Бу ҳақда Space хабар берди.
Қуёш радиотелескопи диаметри 6 метр бўлган 313 та антеннадан иборат бўлиб, уларнинг барчаси диаметри 3,14 километр бўлган доира ичида жойлашган. Радиотелескопини қуриш Хитойга 14 миллион долларга тушган ва 2023 йил июнь ойида ишга тушади. Телескопнинг асосий вазифаси Қуёшдаги отилишлар, чақнаш ва уларнинг Ерга қандай таъсир қилишини ўрганишдир.
Хитойлик олимларнинг фикрича, ушбу қуёш радиотелескопидан фойдаланиб, Ерда кучли геомагнит бўронлар юзага келиши ва фазодаги космик об-ҳавони башорат қилиш мумкин.