Оила кодексининг 118-моддасига кўра, собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун алимент олиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган алиментининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (920 000 сўм)нинг 11,75 фоизи (108 100)дан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Демак болага тўланадиган алиментдан ташқари онага бериладиган таъминот, энг камида 108 100 дан кам бўлиши мумкин эмас.