Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Кремль Украина билан музокараларни бошлаш учун ўз шартини айтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > Кремль Украина билан музокараларни бошлаш учун ўз шартини айтди
Жаҳон

Кремль Украина билан музокараларни бошлаш учун ўз шартини айтди

29.11.2022 152
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Агар Киев сиёсий иродасини намоён қилса, Россия ва Украина музокараларни қайта бошлаши мумкин, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Унинг қайд этишича, Украина ҳукумати Москванинг талабларини муҳокама қилишга тайёрлигини ҳам кўрсатиши керак.

Песковнинг сўзларига кўра, ҳозир «ҳеч қанақа музокараларнинг имкони йўқ, чунки улар Украина томонидан мутлақо рад этилмоқда». «Сиёсий ирода бўлиши керак, Россиянинг аллақачон маълум бўлган талабларини муҳокама қилишга шайлик бўлиши керак», — дея Кремль вакили аниқлик киритди пресс-колл чоғида.

Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама музокаралар май ойида Киевнинг ташаббуси билан тўхтатилган эди. 4 ноябрь куни эса Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путин президентлиги остидаги Россия билан музокаралар олиб боришни тақиқловчи фармонни имзолади. 25 ноябрь куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Москва билан музокараларга қарши эмаслигини, бироқ Украинанинг ҳудудий яхлитлиги қайта тикланганидан кейингина бунинг имкони бўлишини айтди.

АҚШ эса Киевга Москвага нисбатан «ҳақиқатга яқинроқ талаблар» ҳақида ўйлаб кўришни маслаҳат бермоқда. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг жамоасига Москва билан музокаралар учун «ҳақиқатга яқин талаблар ва бирламчи вазифалар» ҳақида ўйлаб кўришни, шу жумладан, Киевнинг Қримни қайтариб олиш мақсадини қайта кўриб чиқишни тавсия қилган.

Шерзод Камалов 29.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 402
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 108
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 690
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 83

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?