Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.
Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакантэди)лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.
Фармонда бундан мақсад давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш эканлиги қайд этилган.