Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар амалга оширилган эди. Марказдан ташриф буюрган тажрибали юрак-қон томир жарроҳи Мустафо Обейд бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи мутахассислар томонидан очиқ юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал ва аортал клапанларни алмаштириш операциялари муваффакиятки ўтказилди.
Бугунги кунда беморларнинг ахволи ижобий томонга ўзгариб, уларнинг операциядан кейинги даврдаги тиббий ҳолати малакали реаниматологлар ва кардиожаррохлар томонидан назорат қилинмоқда. Операциядан кейинги даврда беморлар аҳволини баҳолаш мақсадида ўтказилган ЭКГ, УТТ, Рентген текширув усуллари, лаборатор таҳлил натижалари ва жарохатларининг бирламчи ҳолати амалиётнинг мукаммал даражада ўтказилганидан далолат беради. Беморларнинг кайфияти ало даражада бўлиб даволанишни давом эттиришмоқда, уларни йиллар давомида кийнаб келган хасталикдан ўз она шахридаги тиббиёт муассасида халос бўлишганидан жуда бахтиёрлар, яқинларининг кувончи эса чексиз.
Албатта бу каби ютуклар тиббиёт сохасида олиб борилаётган самарали ислохотларнинг акси десак муболаға бўлмайди. Мустахкам соғлик инсон қадри тушунчасини белгилаб берадиган асосий тамойил бўлиб ҳисобланади. Вилоятларда ташаббускор рахбарлар томонидан ташкил қилинган бу каби амалиётлар тиббиётнинг халқ ичига кириб боришининг бир кўриниши ҳисобланади, зеро одамларни рози қилиш бугунги сиёсатмизнинг устувор мақсадидир.
Шу муносабат билан, марказга вилоят хокими Ботир Зарипов ташриф буюриб беморлар ҳолидан хабар олди. Беморларнинг тез фурсадда оёкка туриб соғайганлиги вилоят ҳокимини хайрати ва кувончини икки карра ошириб юборди. Беморлар фурсаддан фойдаланиб яратилган шароитлар ва имкониятлар учун муҳтарам Президентимизга ва ташаббускор рахбарларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.