Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Янги Меҳнат кодекси микрофирмаларга катта имкониятлар бермоқда (тўлиқ)
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Янги Меҳнат кодекси микрофирмаларга катта имкониятлар бермоқда (тўлиқ)
Бухоро

Янги Меҳнат кодекси микрофирмаларга катта имкониятлар бермоқда (тўлиқ)

21.11.2022 188
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексида микрофирмалардаги меҳнатнинг алоҳида ҳусусиятлари ва қоидалари назарда тутилмоқда.

Биринчидан,
микрофирмалар учун баъзи бир ички ҳужжатларни тасдиқлаш мажбурий бўлмайди. Мисол учун, микрофирмалар ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, мукофотлаш ҳақидаги низом, сменалар жадвалини ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.

Иккинчидан, микрофирмалар ишга қабул қилинаётган шахслар билан ўзаро келишув асосида муддатли меҳнат шартномалари тузишлари мумкин.

Учинчидан, микрофирма ходимнинг меҳнат шароитларини ўзгартирмоқчи ва иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойни ўзгартирмоқчи бўлса, ходимни камида 1 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши лозим бўлади.Тўртинчидан, микрофирма ходими иш берувчи бўлган микрофирмани 7 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлади.Бешинчидан, меҳнат шартномасини интизомий жазо сифатида бекор қилишга асос бўладиган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳати ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгилаб олиниши мумкин.Олтинчидан, микрофирма рахбари ўз ходими билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексида назарда тутилган асослардан ташқари меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича ҳам бекор қилишга ҳақли бўлади.Еттинчидан, микрофирма ходимини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари бемалол меҳнат шартномасида белгилаб олиниши мумкин.

Шерзод Камалов 21.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 29
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 28
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 250
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 60

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?