Юриш марафони Вобкент тумани маркази, Ғ.Ғулом кўчаси бўйлаб ташкил этилиб, марра тумандаги марказий ўйингоҳ бўлди.
Вобкент туман ҳокимлиги ташаббуси билан умумий узунлиги 2.5 километр масофа бўлган марафонда Вобкент туман ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари, Вобкент туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллик ошириш маркази туман бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди Вобкент туман бўлими, маҳалла ходимлари ва кўнгилли ёшлардан иборат 400 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Шунингдек, туманда ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида бир қанча спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича барча ташкилот ва муассасалар ходимларининг фарзандларини ҳам спорт соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш ишлари режалаштирилган.